ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик хонанда Озода Нурсаидова ўз инстаграмида гўёки Россия президенти номидан совға қилинган қимматбаҳо соатни намойиш қилди.
"Ҳозир менга бир зўр совға беришди. Бу совғанинг паспорти ҳам бор", - дейди хонанда.
Мухлслар хонандани ушбу совға билан табриклашни бошлашди.
Геотегдан маълум бўлишича ушбу видео Москвадаги Radisson Collection меҳмонхонасида суратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Озода яқинда Москвадаги Кремль саройида бўлиб ўтган Марказий Осиё халқлар дўстлиги" гала-концертида иштирок этган эди. Хонанданинг қўшиғи остида "Тодес" балети рақсга тушган.
Кейинроқ маълум бўлишича, ушбу соат Россияда ишлаб чиқилган бўлиб "Президент" номидан бренд сифатида фойдаланади. "Президент" бренди маҳсулотлари, одатда, Россия давлат ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатган ходимлар ва нуфузли меҳмонларга совға қилинади.