Ўзбекистонда 200 минг сўмлик купюра пайдо бўлиши кутилмоқда

Марказий банк: 2024 йилда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов матбуот анжумани давомида маълум қилди.
“Биз 2024 йилда 200 минг сўмлик чиқаришни режалаштирганмиз. Шу билан бирга, муомаладаги нақд пулни оптималлаштириш жараёнини ҳам амалга оширяпмиз”, — МБ раиси.
Мамлакат 2019 йил февралида 100 минг сўмлик муомалага чиқарилган эди. 2021 йил 27 декабрдан бошлаб уни янги кўринишда ишлаб чиқариш бошланди.