Нурсултон Назарбоев Конституциявий кенгашнинг аъзоси бўлиши мумкин

Назарбоев Конституциявий кенгаш таркибига аъзо бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев парламент олдида, шунингдек, ҳукумат йиғилишларида мамлакат учун муҳим масалалар муҳокама қилинганда нутқ сўзлаш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг 2000 йил 20 июлдаги “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги Конституциявий қонунига ўзгартиришлар киритиш лойиҳасида қайд этилган. Ўзгартиришлар аввалроқ парламент томонидан маъқулланди.
“(Биринчи президент ҳуқуққа эга) Қозоғистон Республикаси парламенти ва унинг палаталари олдида, республика ҳукумати мажлисларида мамлакат учун муҳим масалаларни муҳокама қилишда сўзга чиқиши; Республика Конституциявий кенгашининг аъзоси бўлиш”, дейилган ҳужжатда.
Ўзгартиришларга кўра, Назарбоев Конституциявий кенгаш таркибига аъзо бўлиши мумкин. Айни пайтда Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши ва халқ ассамблеясининг умрбод раислик қилиш мақомидан маҳрум қилинган.
Энди ўзгартиришлар Сенатда муҳокама қилиниши, сўнгра президент Қасим-Жомарт Тоқаевга имзолаши керак.