Жиззахда кучли шамол дарахтларни йиқитди

Ғаллаорол туманида кучли шамол 25 туп игнабаргли дарахтларни илдизи билан қулатгани хабар қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кучли шамол бир неча туп игнабаргли дарахтларни қулатди, деб хабар қилмоқда Uzb_Meteo телеграм канали.
Ғаллаорол туманинг Қўйтош ШФЙ ҳудудида бугун эсган кучли шамол ҳудуддаги ноёб турдаги 25 та арча дарахтларини илдизи билан йиқитди.
В Джизаке сильный ветер повалил редкие деревья
Хабарда айтилишига кўра, Ўзгидрометнинг "Ғаллаорол" кузатув станциясида бугун соат 12:30 да ғарбий йўналишдаги шамол тезлиги 12 м/с дан 25 м/с тезликкача кучайиши кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистонга Эрон томонидан совуқ ҳаво кириб келиши ва айрим вилоятларда шамол тезлиги кучайиши, ушбу муносабат билан ҳақида хабар берилган эди.
В Джизаке сильный ветер повалил редкие деревья