ТОШКЕНТ, 19 янв – Sputnik. Қозоғистонда тартибсизликлар уюштирган жангариларнинг асл мақсади – ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш нияти бўлган, деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сыромолотов.
Дипломат айтишига кўра, “ҳукуматни эгаллаб олиш истагида бўлган кучлар, ижтимоий-иқтисодий хусусиятга эга бўлган тинч намойишлардан ўз мақсадларида фойдаланиб қолишни истаган”.
Ундан ташқари, ҳуқуқни сақлаш органлари маълумотларига кўра, тартибсизликларни бошлаганлар орасида чет элларда ва “қайноқ нуқталарда” тажриба орттирган чет эл фуқаролари ва ҳатто жангарилар ҳам бўлган.
“Гап хорижда жидлдий тайёргарликдан ўтган халқаро террорчи бандитлар гуруҳлари ҳақида кетмоқда”, - деди дипломат. – Бандитлар томонидан гибрид террорчилик ҳужуми амалга оширилгани аниқ. Уларнинг якуний мақсади давлат тўнтариши бўлган”.
КХШТ халақро террорчиларга нисбатан ўзининг самарадорлигини намойиш қилди.Келажакда ушбу операция тажрибаси таҳлили қилинади, деди дипломат.
“Қозоғистонлик ҳамкорлар ва КХШТ бўйича иттифоқчилар билан ҳамкорликда ушбу тинчликпарвар операциянинг муваффақиятли тажрибаси таҳлил қилинади, жумладан КХШТ жавобгарлик ҳудудида шунга ўхшаш “сюжетлар” такрорланишининг олдини олиш мақсадида ҳам”, - деди Сыромолотов.
Қозоғистондаги тартибсизликлар
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги норозилик намойишлари республика Ғарбида жойлашган Жанаозен ва Оқтау шаҳарларида суюлтирилган газ нархи ошиши туфайли 3 январ куни бошланган эди. Шундан сўнг ҳукумат дарҳол махсус комиссия тузиб вазиятни ўрганди ва газ нархини туширишга рози бўлди.
Лекин шунга қарамасдан 5 январь куни Қозоғистон Жанубида, Олма-Ота, Чимкент, Тараз ва бошқа шаҳарларда оммавий тартибсизликлар, куч ишлатар тизимлари вакилларига ва ҳукумат биноларига ҳужум, талон-тарожлар бошланиб кетди. Намойишчилар бир неча ҳудудларда маъмурий биноларни, телеканалларни эгаллаб олиб уларга ўт қўйишди.
Шундан сўнг Қозоғистон президенти мамлакатда Фавқулодда вазият эълон қилди ва террорчилик хавфи туфайли, КХШТ давлат раҳбарлари кенгашига ёрдам сўраб мурожаат қилди.
КХШТ Хавфсизлик кенгаши Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди ва қисқа вақт ичида Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари Қозоғистонга олиб келинди.
КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонда аксилтеррор операцияларда иштирок этгани йўқ Улар муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар – аэропортлар, электр ва насос станциялари, маъмурият бинолари ва бошқа объектларни қўриқлаш билан шуғулланишди.
Қозоғистонда конституциявий тартиб ўрнатилганидан сўнг КХШТ тинчликпарвар кучлари қисқа вақт ичида республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилди. Россия ҳарбийларининг сўнгги самолёти 19 январь куни Қозоғистонни тарк этди.