Бишкек кўчаларида номаълум ҳашаротлар видеога олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
Ҳашаротлар “Ўроқ” турар-жой ҳудудида топилди.
Пойтахт ҳокимияти улар зарарсиз деб айтмоқда.
Энтомологлар таъкидлашича, қиш фасли учун иссиқ бўлган об-ҳаво туфайли баҳоргача ерда қолиши керак бўлган личинкалар уйғониб, ташқарига чиқишди. Бу бир марталик ҳодиса бўлиб, ҳаво ҳароратининг пасайиши билан ҳашаротлар нобуд бўлади.