ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди.
Вице-премьер Туркменистана Сердар Бердымухамедов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги кооперация лойиҳаларини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги билдирилди. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.
Сердар Бердимуҳамедов Мирзиёевга Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётган икки мамлакат алоқаларига юксак баҳо берилган мактубини топширди.