UzAuto Motors акциялари биржа орқали сотилади

Президент қарори билан UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powetrain жамиятларининг 100 фоиз акцияси фонд биржасида сотувга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. UzAuto Motors компаниясининг 100 фоиз акцияси "Тошкент" республика фонд биржасида IPO га чиқарилади. Бу президент 17 январь куни имзолаган "Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорда кўзда тутилган.
Қарорга мувофиқ, яна бир қатор акциядорлик жамиятлари, шу жумладан, UzAuto Motors Powetrain, “Ўзбекгеофизика”, “Ўзтемирйўлконтейнер”, “Дори-дармон”, “Ўзбекистон почтаси”, “Универсал Суғурта” ва Alskom компаниялари акциялари сотувга қўйилади.
Акциялари биржа орқали сотиладиган АЖлар
IPO (Initial Public Offering), бу — компания акцияларининг бирламчи бозорга чиқарилишидир. Яъни акциялар кенг оммага таклиф этилади.
2020 йилнинг сентябрь ойида ҳам UzAuto Motors 10 фоиз қўшимча акцияларини IPO ўтказишга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлганди.