Тошкентдаги ЙТҲда икки ўсмир ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида 17 ёшли ҳайдовчи ва 14 ёшли йўловчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тошкент шаҳриЯшнобод туманида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа16 январь куни соат 03:00 лар атрофида Шоҳимардон кўчасида содир бўлган. 17 ёшли Ё.Р. “Спарк”ни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган. Натижада йўл четидаги темир панжарага бориб урилган. Унда ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, ишонч қоғози ҳам бўлмаган.
ЙТҲ оқибатида Ё.Р. ва 14 ёшли йўловчиси А.Э. олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳодисага “Спарк” ҳайдовчиси машина тезлиги юқори бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.