Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш рекорд даражага етди

Мамлакатда пандемия бошидан буён рекорд даражадаги ковид билан касалланиш аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Кеча, 16 январь куни Ўзбекистонда 1037 кишида коронавирус аниқланди.
“Кунлик кўрсаткич 1000 дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Кеча аниқланган касалланишлар ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Республикаси – 39;
Андижон вилояти – 25;
Бухоро вилояти – 30;
Жиззах вилояти – 40;
Навоий вилояти – 8;
Наманган вилояти – 32;
Самарқанд вилояти – 55;
Сирдарё вилояти – 22;
Сурхондарё вилояти – 15;
Фарғона вилояти – 29;
Хоразм вилояти – 35;
Тошкент вилояти – 172;
Тошкент шаҳри – 535.
Шу тариқа, мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 206 122 нафарга етган. Улардан 199 193 (+448) нафари тузалиб кетган.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, қурбонлар 1518 нафарни ташкил этмоқда.
Бир кунда Тошкентга учиб келган 67 кишида коронавирус аниқланди – ССВ
Вазирлик республикада коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони тобора ортиб бораётгани ва бу аҳолининг саросимага берилишига сабаб бўлаётганини таъкидланган.
“Тўғри, вируснинг янги штамми аввалги мутацияларга нисбатан юқувчанлиги анча юқори, бироқ унга чалинган аксарият беморларда касаллик енгил даражада кечиб, асосан респиратор белгилар билангина намоён бўлаётир. Шу сабабли юртдошларимиздан ортиқча хавотирга берилмасликларини, карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, коронавирусга қарши тўлиқ эмланишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.