ТОШКEНТ, 17 янв – Sputnik. Республика боғчаларида иккита чет тили - рус ва инглиз тиллари ўқитилади. Аксарият ота-оналар фарзандларининг рус тилини чет тили сифатида ўрганишларини хоҳлайди. Бироқ педагоглар учун аниқ таълим усуллари ва қўлланмалари ҳали мавжуд эмас.
Бу ҳақида боғчаларда рус тилини чет тили сифатида ўргатувчи ўқитувчилар ва услубий бирлашма раҳбарлари учун ўтказилган ўқув семинарида сўз борди. Йиғилиш Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтди.
В детсадах Узбекистана начнут изучать русский язык как иностранный
© Sputnik
Бундан ташқари, педагогларга Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказининг яна бир таълим лойиҳаси – "Зерикарли бўлмаган болалар боғчаси" тақдим этилди. Бу ерда мактабгача ёшдаги болаларга рус тили ўйин кўринишида ўргатилади. Шунда машғулотлар қизиқарли ўтиши айтилмоқда. Лойиҳани яратишда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳам иштирок этади.
Бизнинг мақсадимиз ўқитувчиларга ўз услубий кўникмаларини бойитишга ёрдам бериш, чунки бу масалада маълум бир бўшлиқлар бор. Бундан ташқари, мактабгача ёшдаги болалар учун рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг янги усуллари, ёндашувлари ҳақида сўзлаб бериш керак.
Ота-оналар танлови билан
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари учун рус тилини чет тили сифатида ўргатиш бўйича усул ва қўлланмалар мавжуд эмас. Бироқ, бунга эҳтиёж бор. Аксарият ота-оналар фарзандининг рус тилини ўрганишини истайди.
В детсадах Узбекистана начнут изучать русский язык как иностранный
© Sputnik
“Тошкент вилояти ҳудудидаги болалар боғчаларида рус ёки инглиз тили ўқитувчиси учун аниқ штат ўрни йўқ. Чет тили ўқитувчиси штатлари бор. Кўпчилик ота-оналар қайси тилни танлашига қараб, фарзандлар ҳам ўша тилни ўрганишади. Ота-оналарнинг қарийб 80 фоизи чет тили сифатида рус тилини афзал кўради”, — дейди Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг Тошкент вилояти ходими Зарина Раҳимова.
Қандай ўқитиш керак
Раҳимованинг сўзларига кўра, агентлик Россия фан ва маданият маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Хусусан, Тошкент вилоятидан келган ўқитувчилар ҳар ой методик маҳорат мактабларида таҳсил олишмоқда. Бу уларга, масалан, мактабгача ёшдаги болалар учун ўз тарқатма материалларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Тўғридан-тўғри рус тилини чет тили сифатида ўқитиш методикасида вазият мураккаброқ. Бу ҳақда вилоятдаги боғча тарбиячилари ҳам сўз юритдилар. Лойиҳа тақдимоти чоғида улар Россия фан ва маданият марказига ўқув курсларини ташкил этиш илтимоси билан мурожаат қилишди.
В детсадах Узбекистана начнут изучать русский язык как иностранный
© Sputnik
Агентлик ходимининг таъкидлашича, болалар боғчалари учун рус тилини чет тили сифатида ўргатиш услубларини жорий этиш тараққиётнинг янги босқичи ҳисобланади. Янги нарсани бошлаш эса ҳар доим қийин, дея қўшимча қилди мутахассис.
"Энг муҳими, педагогларимиз бу қийинчиликда ёлғиз қолмайди. Шу сабаб биз россиялик ҳамкасбларимизнинг қўллаб-қувватлашига чин дилдан умид қиламиз", - дейди Раҳимова.
Русча сўзлашамиз
Мактабгача таълим вазирлиги ҳам педагогларни қўллаб-қувватламоқчи. Вазирлик қошидаги методик таъминот инновацион маркази мутахассислари томонидан мактабгача таълим тарбиячилари учун "Биз рус тилида гаплашамиз" номли бўлимли дастур (асосий таълимга қўшимча сифатида) ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилафрўз Маҳмудова маълум қилди.
"Дастур катта тайёргарлик гуруҳлари болалари учун мўлжалланган. У янги ўқув йилидан синов шаклида жорий этилади", - дейди у.
Агар тажриба муваффақиятли чиқса, яқин келажакда мамлакатнинг барча мактабгача таълим муассасаларида рус тили чет тили сифатида янги самарали методика асосида ўргатилади.