Элбошининг қариндошлари ўз лавозимларини тарк этмоқда

Элбошининг қариндошлари Қозоғистондаги воқеалардан кейин ўз лавозимларини тарк этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Динаранинг турмуш ўртоғи Тимур Қулибоев энди “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раҳбари бўлиб ишламайди. У Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимини сақлаб қолди.
Forbes талқинига кўра Тимур ва Динара Қулибоевлар энг бой қозоғистонликлар рўйхатига киритилган.
Бугун эса Назарбоевнинг жияни Самат Абиш Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилгани маълум бўлди.
Бундан аввал Назарбоевнинг тўнғич қизи Дарига турмуш ўртоғи Қайрат Шарипбоев (“КазахГаз” компанияси), Алиянинг турмуш ўртоғи Димаш Дўсанов (“КазТрансОйл”) раҳбарлигидан кетганди.