ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги турнири бошланди. Аёллар дастурида ўзбекистонлик Зайнаб Дайибекова медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, юқори рейтинги (22 )сабаб ўзбекистонлик спортчи 1/64 финал босқичидан баҳсларга қўшилмоқда.
1/32 финалга йўл олиш учун Дайибекова франциялик Амалия Эмини (43) мағлубиятга учратиши керак.
Зайнаб бу рақибаси устидан ғалаба қозонса, япониялик Норика Тамура (11) ҳамда италиялик Элиза Пассаро (54) баҳси ғолиби билан тўқнаш келади.