Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзосида коронавирус аниқланди

Аввалроқ терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Ҳожимат Эркиновда коронавирус аниқланган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Умиджон Эргашевда коронавирус аниқланди.
Мамлакат футбол ассоциацияси хабарига кўра, футболчи ўзини яхши ҳис қиляпти. Эргашев бир неча кундан сўнг қайта тест топширади. Ҳозир дарвозабон ўзини яккалаган.
Қайд этилишича, терма жамао аъзоси Ҳожимат Эркиновнинг коронавирусга қайта топширган тести манфий чиққан ва у якка тартибда енгил машғулотларни бошлаб юборган.
Сречко Катанец коронавирусга чалинди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирда Дубайда йиғин ўтказмоқда. Мазкур йиғин доирасида Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус билан боғлиқ танг вазият туфайли Япония сўровига кўра 21 январь кунига белгиланган учрашув бекор қилинган.