ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномасига (КХШТ) аъзо мамлакатдардан бирида рангли инқилоб уюштиришга уринилган пайтда ташкилот бу мамлакатни ҳимоя қилади. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко маълум қилди.
“Биз бу (КХШТ – таҳр.) жиддий ташкилот экани ва у билан ҳисоблашиш шартлигини кўрсатдик. Бирор бир давлатида рангли инқилоб уюштиришга уринилган вақтда КХШТ уни ҳимоя қилади. Бу ғоят муҳим”, - деди Матвиенко “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
“Бу вазият ўз вақтида изга солинмаганида, бу нафақат Қозоғистон суверенитетига таҳдид бўларди, бу қўшни мамлакатлар суверенитети хавфсизлигига таҳдид бўларди”, - деди Федерация кенгаши раиси.
Матвиенконинг сўзларига кўра, КХШТ Қозоғистонда ўзининг яроқлиги, талаб юқорилигини ва бу ташкилотни ташкил этишнинг долзарблигини кўрсатган.