Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида 27 ёшли россиялик аёл ҳалок бўлди

Жамбил вилоятида бўлган тартибсизликлар вақтида 27 ёшли россиялик аёл ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида бўлган тартибсизликлар вақтида 27 ёшли россиялик аёл ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Россия Федерацияси элчихонаси хабар қилди.
6 январ куни Тараз шаҳрида бўлган тартибсизликларда россиялик аёл М.В.Ким - 3 нафар фарзанднинг онаси ҳалок бўлди. Аёл ишдан уйга кетаётган пайтда бандитлар ҳужумига учради.
Россия элчихонаси Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига бу жиноятни батафсил ва ҳар томонлама тергов қилиш юзасидан сўровнома юборди.