ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Москвада янги аниқланаётган коронавирус ҳолатларининг ярми - омикрон штаммига тўғри келмоқда, деди шаҳар мэри Сергей Собянин.
"Вазият кун сайин оғирлашиб бормоқда. Аниқланаётган янги ҳолатлар орасида "омикрон" кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда Москвада аниқланаётган касаллик ҳолатларнинг ярми - "омикрон"га тўғри келмоқда", - деди Собъянин
Мэр айтишига кўра, ушбу штаммнинг москвда тарқалиши тез ошиб бормоқда. 20 декабрдан буён 729та ҳолат аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг Омикрон-штамми илк бор Боствана ва Жанубий Африка Республикасида ноябрь ойининг бошида аниқланган эди. Декабрга келиб ушбу вирус дунёнинг 110 та мамлакати ҳудудида тарқалишга улгурди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу штамм инсоният тарихида энг тез тарқалувчи вирусга айланган.
Россиялик мутахассислар фикрига кўру, вакцина коронавируснинг ҳар қандай штаммидан тўлиқ ҳимоя қилади ёки касалликнинг енгил кечишини таъминлайди.