Бир талай кўрсатгичлар бўйича дунё етакчиси бўлган Америка Қўшма штатлари, 2022 йилга кўпчиллик учун кутилмаган кўринишида кириб келмоқда. Атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар АҚШдан жуда хафа: улар иқтисодни тиклашг ва пандемиядан чиқиш мақсадида углеводородлардан воз кечиш бўйича қўйилган мақсадлардан тобора узоқлашиб кетмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йилда Америкада атмосферага чиқарилган иссиқхона газларининг умумий миқдори деярли 7% га ўсган. Сабаб – қазиб олинаётган углеводородли ёнилғи ҳажми ўсиши, аниқроғи табиий газ ва кўмир. Ушбу кўрсатгичлар дастлабки бўлса-да, лекин улар ҳозирданоқ, АҚШ энергия балансида муқобил энергетика улуши ўсишига қарамаслдан, ушбу қайта тикланадиган энергетика тарафдорларининг ҳафсаласини пир қилмоқда.
Пандемиянинг икки йили жаҳон иқтисодиёти учун шокка айланди, кўпчилликнинг ҳаётига жиддий ноқулайликлар олиб келди ва турмуш тарзини ўзгартириб юборди. Фақат тоза энергетика тарафдорлари учун ушбу давр ҳақиқий бахт йиллари бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Чунки 2019-2020 йилларда АҚШда иссиқхона газлари миқдори тарихий энг паст даражаларга тушиб кетди ва Иккинчи Жаҳон уруши йиллардан кейинги йиллар даражасига етди.Ҳатто 2021 йилда ҳам кўрсатгичлар пандемиядан олдинги йиллардагидан 5% кам эди.
Яшиллар учун ҳаммаси жуда яхши кетаётган эди. Муқобил энергетика улуши АҚШ тарихида илк бор 20%ни ташкил қилди, яъни йилига 820 тераватт-соатга. ва атом энергетикаси соҳаси кўрсатгичларига яқинлашди. Эслатиб ўтамиз, атом энергетикаси бўйича АҚШ дунёнинг энг йирик давлати. Ўтган йилнинг октябрь ойида ушбу мамлкатда 90та реактор фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ушбу кўрсатгич бўйича дунёнинг иккинчи йирик давлати Францияда – реакторлар сони 2 баравар кам. У ерда жами 56та энергоблок бор. Айтиш жоизки Америка қайта тиклар энергия сегментига гидро электро станцияларни ҳам қўшиб ҳисоблайди. Америка ГЭСлари жами энергетиканинг камида 6%ини таъминлайди. Давлат Энергетика маъмурияти (Energy Information Administration) ушбу сектор улуши яқин вақт ичида яна 1%га ўсишини прогноз қилмоқда.
Қуёш энергетика қурилмалари мулкдорлари эса, 2022 -2023 йилларда 29 ва 28 гигават янги қувваталр жорий этишгларини маълум қилишган. Бу мавжуд имкониятларни икки баравар ошириш дегани. Лекин ушбу рақамлар ҳам доим режа, кутилма ва умид деган сезлар билан бирга келтирилган. Лекин қазиб олинадиган энергия манбаалари ва улар ёрдамида олинадиган электр қуввати эса – аниқ факт.
Ўтган йил кўрсатгичлари февралда чоп этилади, лекин ҳозирдан маълумки АҚШда кўмир қазиб олиш кўрсатгичлари кескин юқорига сакраган. Энг камтар ҳисоб-китобларга кўра, АҚШ кўмирчилари 2021 йилда олдинги йилга нисбатан 10% кўпроқ кўмир қазиб олишган. Соф ўсиш миқдори ўртача 55-60 миллион тоннани ташкил қилган.
Маълумки, қазиб олинган қора олтин шунчаки ҳавога учиб кетмаган. Улар ИЭСларда электр токига айланиб ҳар бир хонадон ва корхонага кириб борган. ИЭСларда кўмир орқали олинган қувват миқдори қайта тикланадиган манбаалардан олинадиган электр қувватига тенглашган ва
1000 тераватт-соат кўрсатгичга етган. Шу билан бирга кўмир экспорти ҳам ошган (+52%) ва унинг аксарияти Осиё бозорларига – Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Японияга етказиб берилган.
АҚШ БМТнинг атом энергетикасини хвфсиз энергия деб тан олиш режаларига ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган, лекин маҳаллий экологлар буни ўз кучлари билан тан олишга тайёр.
Ёмони шуки, АҚШ АЭСлари катта тезликда эскириб бормоқда ва келажакда янги объектлар қуриш режалари ҳам кўринмаяпти. Конгресснинг иккала палатаси томонидан тасдиқланган сўнгги лойиҳа Vogtle АЭСи 2012 йилда имзоланган эди. Айни дамда бу АҚШда қурилаётган ягона АЭС.
Шу билан бир вақтда экспертлар фикрига кўра, анъанавий энерегетика манбааларини ҳозирча шамол ва қуёш энергияси билан алмаштиришнинг иложи йўқ. Масалан, АҚШнинг Шимолий Дакота штати ва қўшни Канаданинг Альберта вилоятида кучли совуқ туфайли Keystone нефт қувури (бир вақтлар Жо Байден ёпмоқчи бўлган) тўхтаб қолмоқда. Кучли совуқ туфайли (-35) қувур эгаси бўлган TC Energy компаниясини қувурдан нефт ҳайдашни тўхтатишма мажбур қилмоқда. Бу эса дарҳол биржада бензин ва ва дизель ёнилғиси нархлари ўсишига олиб келди.
Лекин углеводородлар орасида қазиб олиш ва истеъмоли бўйича энг юқори кўрсатгични – табиий газ намойиш қилди. Сўнгги 15 йил ичида АҚШда электр энергияи истеъмоли икки баравар ошди. Агар 2005 йилда ИЭСлар табиий газ асосида 750 террават-соат энергия ишлаб чиқарган бўлса 2021 йилда 2100 террават-соат бўлиши кутилмоқда. Бу атом ва яшил энергетика биргаликда ишлаб чиқарган умумий қувват билан тенг.
Айтмоқчи БМТ табиий газни ҳам тоза энергия манбаалари сафига қўшишни режалаштирмоқда. Лекн бугунги кун “яшиллари” бунга мутлақ қарши. Улар норози бўлишига сабаб бор. U.S. Environmental Protection Agency маълумотларига кўра, 2019 йилда газ қазиб олиш, газни қайта ишлаш ва фойдаланиш тўхтатилган скважиналардан чиқаётган газлар, атмосферага чиқарилаётган жами метаннинг 3/1 қисмини ташкил қилди. Эслатиб ўтамиз, айнан метан гази Ер шари атмосферасини бошқа иссиқхона газларига нисбатан 50 баравар кўпроқ қиздиради.
Ха, углеводородсиз келажак ҳақидаги орзулар тобутига қоқилган сўнгги мих, бу – АҚШда шахсий ва бошқа транспорт воситалари билан боғлиқ статистика бўлди. Карантин чекловлари бекор қилиниши билан компаниялар йўқотилган даромадларни қайтаришга киришишди. Бу эса юк ташиш ва бошқа транспорт хизматлари буми билан якунланди. Оқибатда йил охирида юк автомобиллари ва бошқа транспорт томонидан атмосферага чиқарилган иссиқхона ва бошқа газлар миқдори олдинги йилган нисбатан 10%га ошиб кетди.
Ушбу аччиқ фактни амалдаги Америка маъмурияти томонидан атмосферада углеродни тутиб олиш ва тўғри утилизация қилиш учун техник воситалар қуришга рухсат бериши ва бунинг учун бюджетдан 3,5 миллиард долар ажратиши ҳам юмшата олмади.
Гап икки технология ҳақида кетмоқда. Биринчиси – газларни ҳаводан тўғридан-тўғри тутиб олиш (direct air capture) ва иккинчиси - тутиб олиш ва сақлаш (capture and storage) технологияларидир.
Биринчи технология улкан вентиляторлар ўрнатиб, ҳавони махсус ҳажмларга жойлашни ва унинг ичидан кимёвий суюқликлар ёрдамидан ҳаводан углеводородно ажаратиб олишни, тоза ҳавони эса қайтиб атмосферага чиқришни назарда тутади. Кейинчалик олинган кимёвий моддани қиздириб ундан тоза CO2, ажратиб олинади ва сув билан аралаштириб ерга кўмилади.
Иккинчи услуб, 70-йилларда кашф қилинган. Ўшанда нефтчилар бўшаб қолган скважиналарни икки оксидли углерод билан тўлдириб, қолган-қутган нефтниу ердан сиқиб чиқриш услубига асосланган. Ушбу услуб экология ва атроф-муҳитга қандай таъсир қилишини ҳеч ким билмайди.
Норвегиянинг Equinor ASA компанияси бир вақтлар икки оксидли углерод табиий бўшлиқларда қамалганини айтиб экологик солиқдан қутулиб қолган эди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилда углерод нейтраллигига эриши учун инсоният эртадан бошлаб йилига 7,5 миллиарда тоннадан ортиқ газларни утилизация қилишни бошлаши керак.Яъни бугун инсоният ишлаб чиқараётган газларнинг бешдан бирини. Лекин энг оптимистик кўрсатгичларга кўра, бугун ҳаводан кўпи билан 40 миллион тонна углерод тутиб олинмоқда, яъни атиги 0,01 %.
Ундан ташқари бугун CO2 газларини атмосферадан тутиб олиш учун бирорта на саноат на иқтисодий асосланган технология мавжуд эмас. Яъни Конгресс томонидан қабул қилинган қонун – бу шунчаки фикция, кўзни шамғалат қилиш, янги иқтисодий реалликда Америка экологик сиёсатининг қулаши ифодасидир.
Сўз якунида фақат битта аниқ хулосани айтиш мумкин. Дунё сиёсатида Америка таъсир кучининг камайгани ҳақида ҳозирча баҳслашиш мумкин бўлса, глобал иқлим исиши борасида Вашингтон сиёсати мутлақ мағлубиятга учради – бу аниқ амалга ошган факт. Бизни кейинги гал порлоқ