Актриса Анастасия Вознесенская вафот этди

Марҳум актёр Андрей Мягковнинг рафиқаси, актриса Анастасия Вознесенская 79 ёшида вафот этди.
Sputnik
Марҳум актёр Андрей Мягковнинг рафиқаси, актриса Анастасия Вознесенская 79 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Чехов номидаги Москва Бадиий Театри сайтида хабар қилинган. Анастасия Вознесенская - Россия халқ артисти, 35 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган, театр ва кино актрисаси.
“Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг”, “Ишдаги ишқ” фильмлари юлдузи марҳум актер Андрей Мягковнинг турмуш ўртоғи бўлган.