Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди - видео

Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Мудофаани бошқариш миллий марказида 13 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди.
"Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.
Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.
Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз", деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 10 январ куни Беларусь президенти Александр Лукашенко КХШТ кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ташкилот давлатлари Қозоғистондаги намойишлардан сабоқ олиши кераклигини айтганди. Ўзбекистон бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундай айтиш учун тезкор маълумотлар мавжуд.