ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Карим Масимовга нисбатан ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш бўйича тергов бошланди. Унинг икки нафар ўринбосари ҳибсга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
МХҚ давлатга хиёнатда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан тергов тафсилотларини маълум қилди.
Жиноят иши доирасида ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ҳамда ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш хатти-ҳаракатлари бўйича тергов-суриштирув ишлари бошланди.
Масимовдан ташқари, унинг 2 нафар ўринбосари қўлга олинди:
▪ МХҚБ бошлиғи собиқ ўринбосари – “А” махсус бўлинмаси бошлиғи Ануар Содиқулов;
▪ МХҚБ раиси собиқ ўринбосари Даулет Ергожин.
Мавзуга доир материаллар: