Мирзиёев ва Путин Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди

Президентлар яқинда Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. 13 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Олий даражада ўтган учрашувда эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан таъкидланди.
Томонлар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш муҳим эканини қайд этдилар.

"Яқинда Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди", - дейилган Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Президентлар Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашган.

Мавзуга оид:

Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Ўзбек-қозоқ чегарасида вазият қандай
Мирзиёев ва Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқига таъзия йўллади
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ