Ғарб Россия хавфсизлик кафолатларини рад этди: энди нима бўлади?

Россиянинг Ғарб билан хавфсизлик кафолатига бағишланган музокараларининг биринчи раунди ниҳоясига етди: Женевада Россия-Америка учрашувлари, Брюсселда эса НАТО билан музокаралар бўлиб ўтди.
Sputnik
Бугун Вена шаҳрида ЕХҲТ форматида яна бир учрашув бўлиб ўтади, бироқ у шунчаки расмий характерга эга. Хўш, қандай натижалар ҳақида гапириш мумкин?
Ҳеч ким Россиянинг мисли кўрилмаган даражада қаттиқ шаклда тузилган таклифлари Қўшма Штатлар томонидан қабул қилинишини кутмаган эди, чунки улардан энг муҳими - НАТОнинг шарққа (биринчи навбатда, Украина ҳақида сўз борган эди) кенгайишидан воз кечиш талаби- аслида Москвага альянснинг кенгайишига вето қўйиш ҳуқуқини беришни назарда тутади.
Гарчи хоҳласа ҳам, Вашингтон бунга рози бўла олмасди. Бу нафақат Киев ҳукуматининг бутунлай тушкунлигига, балки альянснинг европалик аъзолари ўртасида қўзғолонга олиб келади.
Россия – НАТО кенгаши: ўзаро ён бериш ёки уруш сари йўл?
Улар Украинани иттифоққа қўшишни орзу қилганлари ёки ҳеч бўлмаганда унинг атлантизацияси бошланиши - асосий қитъа державалари бунга мутлақо муҳтож эмаслиги учун эмас, балки АҚШнинг Москва билан тил бириктириши иттифоқчилар фикрини бутунлай менсимаслик сифатида баҳоланиши учун.
“Биз билан ҳисоблашишмайди, бу ерда эса Трамп ҳам Оқ уйга қайтиши мумкин, кейин эса Америка бизни умуман тақдир ҳукмига ташлаб қўяди”- бу каби кайфият ва туйғулар ўзини мустақил деб даъво қиладиган, аммо ўзини-ўзи таъминлай олмайдиган Европа пойтахтларида шундоқ ҳам аллақачондан буён кезиб юрибди.
Шу сабабли ҳам асосий масала бўйича музокаралар натижаси олдиндан аниқ эди: давлат котиби ўринбосари Шерман ҳам, бош котиб Столтенберг ҳам Россия вакиллари билан учрашувлардан сўнг, руслар Украинани НАТОга қабул қилмаслик ҳақида ҳеч қандай ваъдани кутмаслиги кераклигини тасдиқладилар.
“Барча аъзолар иттифоқнинг асосий принципи бўйича бирлашган: ҳар бир давлат ўз йўлини танлашда эркин. Киев қачон альянсга аъзо бўлишга тайёрлигини фақат Украина ва НАТОнинг 30 та аъзоси ҳал қилиши мумкин... Буларнинг барчаси “сиз шунчаки мени ёнимда бўлганингиз учун хоҳлаганингизни қила олмайсиз” каби таъсир доираларини қайта тиклашга уринишдир ... Бу жуда хавфли йўл”.
Столтенберг НАТОнинг агрессивлиги ҳақидаги айбловларни рад этиб, альянснинг кенгайиши хавфли эмаслигини, чунки демократия шу тарзда тарқалаётганини айтди. Аммо Европада ҳарбий можаро хавфи бор ва у Грузия, Украина ва Молдовада қуролли кучлари бўлган Россиядан келади.
Ахир уларни у ерга ҳеч ким чақирмаган - Бош котиб ҳам Россияни бу давлатлардан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди.
Яъни, улар айтишига кўра, биз НАТОни тажовузкорликда айбламоқдамиз, лекин улар аслида демократия олиб келмоқда. Биз, руслар эса уларга демократияни Шарқ томон узоқроқ олиб боришига тўсқинлик қиляпмиз.
Шу билан бирга, томонлар музокараларни давом эттиришга келишиб олишди. Ахир чексиз муҳокама қилиш мумкин бўлган қуролларни жойлаштириш ва уларни текшириш каби муҳокама қилиш мумкин бўлган мавзулар жуда кўп.
Биз учун энг муҳим бўлган бўлган масала “кенгаймаслик кафолати” ҳақидаги саволга қатъий “йўқ” жавоби олинганидан сўнг бошқа масалаларни муҳокама қилишдан маъно унчалик кўп эмас.
Хўш, хотиржам ўйлаб кўрсак, ўзи ушбу кафолатлар бизга нима учун керак бўлиб қолди? Нега ўзи Москва бу ишни шошилинч бошлаб юборди? “Бизга кафолатлар керак, шошилинч равишда”. Гарчи жавоб сиртда бўлса ҳам одамлар бу савол устида бош қотирмоқдалар.
Бир ой олдин Владимир Путин бу саволни штатларни бирор нарсадан воз кечишга ундагани учун эмас, балки глобал дунё тартибини қайта қуришда янги боб очиш вақти келгани учун тўғридан-тўғри қўйган эди.
Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги васвасасини ҳадеб такрорлайверди ва йил охирига келиб, бунга ўзини ишонтирди.
Аслида эса, ҳеч ким Киевни НАТОга қабул қилмоқчи эмас эди (яъни, аниқ муддатларни белгилаш) бундай қилиб Москвани яққол қўзғатиб юбориш ҳали ҳам жуда хавфли, атлантика стратеглари ҳам буни тушунишади. Аммо Украина устидан назоратни ҳам чексиз ушлаб туришнинг иложи йўқлигини ҳам англашади. Бу эса Россияга босим ўтказиш, мамлакатимизни ушлаб туриш учун ундан фойдаланиш тобора қийинлашаётганини англатади.
“Иблисона” режалар: АҚШ ва НАТО қардош халқлар орасида уруш чиқармоқчи
Украинани жуда қимматли бойлик ва уни йўқотиш муқаррарлиги ҳақидаги фикрларга чидаш ҳам жуда оғир. Демак, буни имкон қадар орқага суриш, Кремлни эса Ғарб Украинадан осонликча воз кечмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилиш керак. Қандай ишонтириш мумкин? Вазиятни “Рус босқини таҳдиди” ва “бунинг учун даҳшатли нарх тўланиши” атрофида айлантириб имкон қадар улушларни юқорига кўтариш билан.
Шу ерда Путин ташаббусни ўз қўлига олди: у Ғарбнинг Шарқ томон юришига Россиянинг бошқа тоқати қолмаганини эълон қилиб, қарши юриш қилди. Бу буни кутишни истамаймиз, аслида бизни статус-кво қониқтирмайди - биз Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши билан боғлиқ ноаниқликни ўзимиз учун фойдасиз деб ҳисоблаймиз ва бунга тоқат қилмаймиз.
Путиннинг Ғарбга Киевдан чекиниш таклифи – бошиданоқ қабул қилиб бўлмайдиган эди, бироқ бу янги воқелик, янги ўйин қоидалари пайдо бўлганини кўрсатар эди. Энди Россиядан Украинага ҳужум қилмасликни талаб қиладиётган Ғарб эмас, балки Москва ўз қоидаларига кўра Ғарбга ўйин тугаганини эълон қиларди.
Яъни, сиз бизнинг манфаатларимизга шунчалар менсимай қараб, яна НАТО ёрдамида демократияни тарғиб қилиш ҳақида гапиряпсизми? Шундоқ тарихий Россия ҳудудида-я? Демак, яна художўй насронийларнинг схизматикларга қарши салб юриши - минг йил ўтса ҳам ҳеч нарса ўзгармас эканда.
Унақада бизнинг жавобимизга ҳайрон бўлманг, хавфсизлигимизни таъминлаш учун биз ҳамма нарсани қиламиз.
Йўқ, биз эртага Киевга ҳужум қилмаймиз (бу барча русофобларнинг орзуси – асли руслар, катта руслар ва кичик руслар ўртасида фуқаролик урушини уюштириш), аммо чеклаш сиёсатига постсовет ҳудудида ва бутун дунёда симметрик ва ассиметрик қарама-қаршилик жавоби берилади туради.
Хулоса қилиб айтганда, биз сўнгги йилларда (эски атлантик тузилманинг ўрнига) янги дунё тартибини барпо этиш устида ишладик. Энди бўлса, Ғарб Путиннинг таклифларини расман рад этганидан сўнг, биз буни бошқа геосиёсий воқеликда, янги дунё тартиби координаталар тизимида амалга оширамиз.
Ва нафақат биз, балки Ғарб ҳам ўзининг Россия билан муносабатларини янги қоидалар асосида қуришга мажбур бўлади. Ва нафақат Россия билан: бир ҳафтадан сўнг Эрон янги президенти Москвага учиб келади, уч ҳафтадан сўнг Владимир Путин Пекинга жўнаб кетади. Олимпиада очилиши - ва хавфсизлик архитектурасини қуришининг янги босқичи бошланишига. Фақат Россия эмас, глобал хавфсизлик архитектурасининг.