ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Эртага КХШТ тинчликпарвар кучларини Қозоғистондан уюшган ҳолда олиб чиқиб кетиш бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.
“Шубҳасиз бу террорчи ва бандитларнинг тажовузини қайтариш учун катта психологик аҳамиятга эга бўлди. Миссия жуда муваффақиятли деб баҳоланади”, - деди Қозоғистон президенти.