ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Толибон* ҳукумати мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб ўтган август ойида мамлакатда ҳокимият алмашганидан кейин афғон учувчилари олиб қочган ҳарбий вертолётларни қайтаришни талаб қилди. У ҳаво кемалари Ўзбекистон ва Тожикистонга ўғирлаб кетилгани ва улар қайтариш кераклигини айтди, деб ёзади Sputnik Афғонистон.
Хорижга қочган ҳарбий хизматчи ва учувчиларга ватанга қайтиш таклиф қилинмоқда. Толиблар уларни ўз ҳукмронлигига қаршиликни тўхтатишга чақирмоқда.
Илгарироқ Толибон* вакиллари қўшни давлатлар билан вертолётларни Афғонистонга қайтариш бўйича музокараларни бошлангани ҳақида хабар берганди.
Толибларнинг вакили Инамулла Самангонийнинг сўзларига кўра, 40 дан ортиқ вертолёт қўшни давлатларга, асосан, Тожикистон ва Ўзбекистонга олиб кетилди. Бироқ қўшни республикаларга олиб қочилган вертолётларнинг аниқ сони маълум қилинмаган.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида