Россиялик космонавт Орол денгизининг фазодан олинган суратни намойиш қилди - фото

Россиялик космонавт Антон Шкаплеров Орол денгизининг фазодан олинган суратини намойиш қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Антон Шкаплеров ўзининг Instagram’даги саҳифасида Халқаро космик станция кемасидан олинган эксклюзив суратни жойлаштирди.
Суратда минтақада содир бўлган экологик фожиа кўлами кўрсатилган.
"Орол денгизи қачонлардир сайёрамиздаги энг катта денгиз бўлган эди. 1989 йилда у иккита алоҳида сув ҳавзаларига бўлиниб кетди- Шимолий ва Жанубий. Иккинчи денгиз яна икки қисмга - Шарқий ва Ғарбий қисмга бўлинди. Афсуски, 2014 йилда Шарқий денгиз қуриб қолди" , - деган изоҳ ёзган космонавт сурат остида.