ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Фуқаролик тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси феврал ойида Давлат Думасида кўриб чиқилиши мумкин, бу ҳақда Давлат Думаси Кенгашининг парламент маълумотлар базасида эълон қилинган қарорда баён этилган.
Ўтган йил охирида Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига “Россия фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини киритганди. Ҳужжат 20 тадан ортиқ тоифадаги шахслар учун Россия фуқаролигини олиш тартибини соддалаштиришни назарда тутади, шунингдек, айрим жиноятларни содир этган шахсларнинг Россия фуқаролигидан маҳрум этиш тартибини жорий қилади.
Давлат Думаси Кенгаши қарорига кўра, фуқаролик тўғрисидаги янги қонун лойиҳасига қўшимча ва таклифлар 31 январга қадар Думанинг МДҲ, Евросиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмитасига юбориш керак.
“Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш муддати – 2022 йил феврал деб белгилансин”, — дейилган ҳужжатда.
Мавзуга доир материаллар: