ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. Қозоғистон янги бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон суҳбати ўтказди.
Суҳбат давомида Абдулла Арипов Смаиловни ушбу лавозимга сайланиши муносабати билан табриклади. Томонлар икки томонлама ва кўп томонлама форматда стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга ишонч билдирдилар.
"Қозоғистон ҳукумати қардош Ўзбекистон Республикаси билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг ва олдинги эришилган келишувларни амалга оширишнинг қатъий тарафдори бўлиб қолади. Ишончим комилки, икки томонлама ҳамкорлик кун тартибида белгиланган режалар биргаликда амалга оширилади", - деди Смаилов.
Қозоғистон янги бош вазири, шунингдек, Россия бош вазири Михаил Мишустин билан ана шундай суҳбат ўткзди. Унда Смаилов Россия ва Қозоғистон орасида олдин эришилган келишувларни амалга оширишга қатъий ишонч билдирди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик хорижий ҳамкорларидан биридир. Марказий Осиё ҳудудлараро савдосининг 70% Ўзбекистон ва Қозоғистон улушига тўғри келади. 2021 йилнинг 10 ойида икки томонлама савдо-сотиқ ҳажми $3,26 млрдни ташкил қилди. Бу 2020 йилнинг мувофиқ кўрсатгичларига нисбатан 30%га кўп. 2021 якунларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик 5та хорижий ҳамкорлари рўйхатига кириши мумкин.