Песков Путин ва Назарбоев ўртасидаги мулоқотлар ҳақидаги саволга жавоб берди

Песков Путин ва Назарбоев ўртасидаги мулоқотлар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тақдири ҳақида билиши ёки улар алоқада бўлиб туриши тўғрисида ҳануз маълумотга эга эмаслигини айтди.

Учинчи кун сизга маълум қиламанки, бу борада ҳеч қандай маълумот олмадим

Дмитрий Песков
Россия президенти матбуот котиби
10 январ куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Қозоғистондаги кескин вазият даврида Нурсултон Назарбоев билан мулоқот қилгани ёки қилмаганидан хабари йўқлигини билдирганди.
У Россия президенти “Қозоғистондаги вазият бўйича фақатгина Қасим-Жомарт Тоқаев билан мулоқот қилгани”ни маълум қилди.