ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон чегарачилари қозоғистонлик ҳамкасблари билан одатдаги режимда ҳамкорлик қилмоқда.
ДХХ чегара қўшинлари вакили РИА Новостига Қозоғистонда аксилтеррор операцияси давом этаётгани фонида ҳамкасблар билан алоқалар фаоллашиши мумкинми деган саволга шундай жавоб берди.
“Айни вақтда ўзаро ҳамкорлик схемаси одатдаги тартибда”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Ўзаро тезкор ахборот алмашиш ҳам режали тарзда амалга оширилмоқда.
“Қандайдир қўшимча тадбирлар ўтказилмаяпти”, — деб қўшимча қилди манба.