Мудофаа вазирлиги қўшинларига ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби ўзгаради

Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби ўзгариши кутилмоқда. Вазирлик тегишли идоралараро қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Низомга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, номзод Саралаш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета-маълумотнома.
Шунингдек, комиссия қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими платформаси орқали сўраб олади.
Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг янги тартиби белгиланди
Саралаш комиссияси баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга, деган сўзлар чиқариб ташланади.
“Шахсини тасдиқловчи ҳужжатини” деган сўзлар “биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини” деган сўзлар билан алмаштирилади.