Дарига Назарбоева бетоблиги сабаб парламент мажлисига келмади

Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи Дарига Назарбоева парламент йиғилишига келмади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи - депутат Дарига Назарбоева касаллиги туфайли парламент ялпи мажлисида қатнашмади.
Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мухбирига қуйи палата матбуот хизмати маълум қилди.
“У бошқа ҳамкасблари каби касаллик таътилида, улар ҳам мажлисда йўқ”, деб маълум қилди парламент вакили.
Дарига Назарбоева биринчи марта парламент ялпи мажлисларини ўтказиб юбормаяпти. У 11 январ куни президент янги бош вазир исмини эълон қилган парламент мажлисида (онлайн) қатнашмади.
5 январ куни ҳам парламент йиғилишида ҳам кўриниш бермади.
Назарбоева еттинчи чақириқ Мажилисда Иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ривожланиш қўмитаси аъзоси лавозимида ишлайди.
Қўмита раҳбари Алберт Рау Sputnik Қозоғистон мухбири билан суҳбатда Дарига Назарбоева меҳнат интизомини бузмаслиги ва фақат узрли сабабларга кўра ишда эмаслигини маълум қилганди.