Шифокор Алена Глушакова РИА Новостига коронавирусдан тузалиб чиққандан сўнг спорт билан шуғулланиш мумкин эмаслигининг сабабларини маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, COVID-19 фақат нафас йўлларинигина зарарлантириб қолмайди. Вируснинг тарқалиши тананинг деярли барча тўқималарида, шу жумладан қон томирларида мавжуд бўлган мембрана оқсили билан ўзаро таъсир қилиш орқали содир бўлади. Хусусан, COVID-19 қон томир деворларининг тонусини ошириши ёки иммунга қарши яллиғланиш жараёнини қўзғатиши мумкин.
Юрак-қон томир тизимининг асосий органи - юрак. Жисмоний зўриқишларда юрак уриши тезлиги ва қон томирлари деворидаги қон босими янада ошади.
Шу сабабли коронавирусдан тузалгандан сўнг дарҳол спорт билан шуғулланишни бошлаб юбориш ярамайди. “COVID-19 нинг ўзи миокардит, миокардит инфаркти, юрак ритмининг бузилиши ёки юрак етишмоқчилиги каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Коронавирусдан сўнг тромбоз хавфи 3-6 бараварга ошади. Коронавирус инфекцияси пайтида ва касаллик ўтиб кетгандан кейин ҳам қон томирлари ва юрак-қон томирлари кучли зўрайишда қолади. Шу сабабли органларни жисмоний машқлар билан зўриқишларни кучайтирмаслик керак, дейди мутахассис.