ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ангрен ИЭСга қарашли дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан дам олиш учун келган 70 ёшли эркакнинг мурдаси топилди.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг ўлимига умумий ташқи муҳитдаги паст ҳарорат таъсирида организмни умумий совуқ қотиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.