ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Элбошининг шарофати билан мамлакатда жуда даромадли компаниялар гуруҳи, деб айтди мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев парламент йиғилишида.
“Элбошининг шарофати билан мамлакатда жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро ўлчовлар бўйича ҳам бадавлат одамлар қатлами пайдо бўлди.
Президент халқ жамғармасини ташкил этиш ва у билан йирик компаниялар ва соядаги олигархлардан ҳар йил ажратиладиган бадаллари миқдорини келишишни ҳам таклиф қилди.
Қозоғистон президенти ҳукуматга икки ой ичида мамлакат аҳолиси даромадларини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳақида топшириқ берди.
“Чора-тадбирлар комлексини қабул қилиш керак: аҳоли даромадларини ошириш дастурини ишлаб чиқиш, иш аниқ ва мақсадли бўлиши керак... Ҳукуматга <...> даромадларни ошириш дастурини қабул қилиш ҳақида топшириқ бераман. Ҳукумат ижтимоий кодекснинг ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаши керак”, - деди Тоқаев.
Мавзуга доир сўнгги материаллар: