Қозоғистонни жиддий ислоҳотлар кутмоқда - Тоқаев

Қозоғистонда ҳукумат бошқаруви, иқтисодий самрадорлик, кадрлар тайёрлаш соҳаларда жиддий ислоҳотлар амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Қозоғистонда бир қатор иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилади. Бу ҳақида республика президенти Қосим-Жомарт Токаев 11 январ куни парламент олида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Хусусан, ушбу ва келгуси йилларда қуйидаги ислоҳотлар амалга оширилади:
Қозоғистонда янги ҳукумат сайланди ва янги бош вазир тайинланди;
Қозоғистон миллий хавфсизлик хизматлари ва қуролли кучлари жиддий ислоҳотлар амалга оширилади. Хавфсизлик ходимлари маоши ва раҳбар ҳодимларининг жавобгарлиги оширилади;
Полиция ходимлари ва ҳукумат вакилларига қилинган ҳужумлар учун қонуний жавобгарлик кучайтирилади.
Республика иқтисодий тизимининг самарадорлиги оширилади. Хусусан, даромадлар оддий халқ ва олигархлар орасида тақсимланиш самарадорлиги оширилади.
Қозоғистонда махсус ривожланиш жамғармаси "Қазақстан халқына" ташкил этилади, йирик компаниялар унга ҳар йили бадал тўлашлари керак бўлади.
Республикадан пул мабалағларининг олиб чиқилиши устидан назорат кучайтирилади;
Қозоғистон тенгеси барқарорлиги ва инвесторлар ишончини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;
Бензин учун қўшимча акциз солиқлари жорий этилади.
Маҳаллий ҳокимликлар, депутатлар ва бошқа раҳбарларининг маошларини оширишга беш йиллик мораторий эълон қилинди.
Қозоғистонда Россиянинг етакчи техник университетларининг филиаллари очилади.
Автомобилларни утилизация қилиш билан фақат давлат муассасалари шуғулланади;
Шунингдек, Қозоғистон президенти 2005 йилдан буён қурилиши битмаётган "Астана LRT" - енгил рельсли жамоат транспорти қурилиши лойҳасининг мақсадга мувофиқлигини жиддий кўриб чиқишни топширди. Ушбу лойиҳа бошланган куниданоқ коррупция можаролариг аралаш бўлиб келмоқда. Қурилиш эса тўхтаб қолган.