ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россия Ўзбекистонда “Қозоғистон сценарийси” такрорланиш эҳтимоли масаласини муҳокама қилишда иштирок этмаяпти - бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга. РИА Новости хабарига асосан.
Куни кеча Беларусь етакчиси Александр Лукашенко КХШТ йиғилишида ташкилот давлатлари Қозоғистондаги намойишлардан сабоқ олиши кераклигини айтганди. Ўзбекистон бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундай дейиш учун тезкор маълумотлар мавжуд.
"Тўғрироғи, бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси. Шу ракурсда биз бунда иштирок этмаяпмиз", — деди Песков.
Мавзуга доир сўнгги материаллар: