Бедарак йўқолган таксичининг жасади ўзининг автомобили юкхонасидан топилди

Андижонлик таксичи ўзининг “Cobalt” машинасии юкхонасидан ўлик ҳолда топилди. Уч киши уни ўлдирганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Андижонлик таксичининг мурдаси Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги автотураргоҳ “Cobalt” юкхонасидан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда андижонлик таксичи Тошкент вилоятида ўлдириб кетилгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида яшаган 31 ёшли М.Отахонов “Cobalt” машинасида Андижон-Тошкент йўналишида аҳолига пулли транспорт хизмати кўрсатиб келган. У 7 январь куни соат 17:55 лар атрофида Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳдан бир фуқаронинг 11 650 долларини Тошкентдаги танишига олиб бориб бериш учун олган.
Шунингдек, у нотаниш бўлган 3 нафар йўловчини ҳам ўз автомашинасида Тошкент шаҳрига олиб кетиб, бедарак йўқолган.
Хотинини ваҳшийларча ўлдирган маст эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
8 январь куни ҳайдовчининг онаси туман ИИБга ўғли 7 январь куни уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганини билдирган ва уни топишда амалий ёрдам сўраган.
М.Отахоновни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, Шаҳрихон туман прокуратураси 9 январь куни Жиноят кодексининг "қасддан одам ўлдириш" моддаси билан жиноий иш очган.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида М.Отахоновнинг мурдаси 9 январь куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги автотураргоҳда "Cobalt" автомобили юкхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.
Тошкент вилоятида 5 кишини пичоқлаб ўлдирган йигитга ҳукм эълон қилинди
Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи Қўқонда ушланган ва терговга жалб қилинган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.