ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 27,6 минг тонна гўшт импорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Гўшт импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,4 минг тоннага ёки 43 фоизга ошган. Гўшт асосан МДҲ мамлакатларидан олиб келинмоқда.
Ўтган йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга энг кўп гўшт сотган давлатлар:
Беларусь – 18,7 минг тонна
Қозоғистон – 4,2 минг тонна
Украина – 2,6 минг тонна
Россия – 629 тонна
Молдова – 660 тонна
Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати гўшт импорти ва реализацияси учун берилган имтиёзлар муддатини 2022 йил 30 апрелга қадар узайтириши мумкинлиги хабар қилинган эди. Бунга қадар президентнинг фармони билан 2022 йил 31 декабрга қадар беш турдаги товарлар, жумладан, гўшт ҚҚСдан озод қилинган эди.