Марказий Осиёда террорчилик ташкилотларининг уйқудаги гуруҳлари мавжуд – Раҳмон

Марказий Осиёда террорчилик ташкилотларининг уйқудаги ячейкалари мавжуд – Тожикистон президенти
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Марказий Осиёда террорчилик ташкилотларининг уйқудаги ячейкалари мавжуд, деб айтди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон КХШТ Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалар терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашни кучайтириш зарурлигини тасдиқлайди.
КХШТ чегаралари яқинида 40тадан ортиқ террорчиларни тайёрлаш лагерлари мавжуд, уларда 6 мингдан ортиқ “Ислом давлати” (Россия ва қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) жангари.
Раҳмон таъкидлашича, тожик-Афғон чегарасидаги вазият кундан-кунга мураккаблашмоқда, у Афғонистон атрофида хавфсизлик камарини яратишни таклиф қилди.
Шунингдек, Тожикистон етакчиси КХШТ тақиқланган террорчи ташкилотларнинг ягона рўйхатини шакллантиришни таклиф қилди.
"КХШТ форматида террорчи ташкилотлар деб тан олинган ягона рўйхатини шакллантириш тўғрисидаги қарор ижроси ҳалигача таъминланмаган. Бундан ташқари, бизни тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли давлатлараро дастур ҳануз қабул қилинмагани айниқса хавотирга солмоқда”, деди Раҳмон КХШТ онлайн саммитида.
Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президентига долзарб масалаларни телефон орқали муҳокама қилишни таклиф қилди.
Қозоғистондаги тартибсизликларга оид сўнгги материаллар