ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда КХШТ ўзининг кераклигини тасдиқлади, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев бугун бўлиб ўтган КХШТ давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари сессиясида.
Қозоғистонда норозилик намойишлари оммавий тартибсизликларга айланиб кетганда КХШТнинг ёрдам бериш механизми жуда тез ва самарали ишлади. Қозоғистонга қисқа муддат ичида коллектив хавфсизлик давлатларидан 2030 нафар аскар, ва юзлаб ҳарбий техника олиб келинди. Ушбу кучларни олиб келиш учун ҳарбий транспорт самолётлар ёрдамида 2 кун ичида 180та парвозлдар амалга оширилди
Тоқаев айтишига кўра, Қозоғистонда содир бўлган агрессия 3та тўлиқндан иборат бўлган:
1.
Тинч намойишлар 2.
Сиёсий талабли намойишлар 3.
Олма-Ота шаҳрига уч томондан яхши тайёрланган жангарилар кириб келиб шаҳарда босқчинчилик, ҳужумлар уюштирган. Шунингдек, ОАВда вазиятни нотўғри талқин қилиш, фуқароларга ёлғон ахборот тарқатиш ҳолатлари кузатилди.
Айни дамда Қозоғистонда конституцион тизим тўлиқ тикланган. 8 минг киши ҳибсга олинган ва уларнинг бўлиб ўтган воқеаларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жангарилар янги тактика қўлламоқда. Улар улар соқолларини олиб ташлаб тинч аҳоли орасига яширинмоқда. Яқин вақт ичида аксилтеррор операция якунига етади ва биз ҳисобот берамиз, - деди Тоқаев.
Тоқаев, Қозоғистон дуч келган муаммолар нафақат бир Республикага, балким барчага таалуқли эканини ва бундан келажак учун керакли хулосалар чиқариб олиш кераклигини таъкидлади.
Келажакда КХШТ тинчликпарвар қўшинларини олиб келишни оптимизация қилиш, сиёсий масс-седиа томонидан максим қўллаб-қувватлаш керак.