Кремл Путин ва Назарбоев мулоқотлари ҳақидаги саволга жавоб бермади

Песков Путин ва Назарбоев билан алоқалари ҳақида маълумотга эга эмас.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Қозоғистондаги кескин вазият даврида Нурсултон Назарбоев билан мулоқот қилгани ёки қилмаганидан хабари йўқлигини билдирди. РИА Новости.
“Сизларга айта олмайман, менда бундай маълумотлар йўқ”, — деб жавоб берди Песков журналистларга.
Путин Қозоғистондаги вазият бўйича фақатгина Қасим-Жомарт Тоқаев билан мулоқот қилган.