Қозоғистонда жами неча киши қурбон бўлгани аниқланди

Қозоғистондаги тартибсизликлар давомида жами 164 киши қурбон бўлган, жароҳатланганлар сони 1000дан ортиқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Қозоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликларда жами неча киши қурбон бўлгани маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.

Тартибсизликлар вақтида Қозоғистонда 164 киши қурбон бўлди. Олма-Отада - 103 киши, жумладан 2 нафар ёш бола, Қизилўрда вилоятида - 21 киши, Жамбил вилоятида - 10 киши, ️Олма-Ота вилоятида - 8 киши, - дейилган хабарда.

Маълумот учун, айни дамда Қозоғистонда аксилтеррор операция ўтказилмоқда. Қозоғистон ҳарбийлари Олма-Ота, Чимкент ва бошқа вилоят марказларида тартибсизликларда иштирок этган жангариларни қўлга олмоқда. Шу кунга қадар 6000га яқин киши қўлга олинган. Улар орасида хавфли жиноятчилар ва чет эл фуқаролари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги йилдан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланган эди. Дастлаб мамлакат шимолида, Манғистау виялотида суюлтирилган газ нархи ошиши сабаб бошланган норозилик намойишлари кейинчалик Қозоғистон жанубий вилоятларда оммавий тартибсизлик, босқинчилик ва террорчиликка ҳаракатига айланиб кетди.
Қуролланган тўдалар йирик шаҳар марказлари, маъмурият бинолари, телеканалларни эгаллаб олишди, полиция ва ҳарбийларга ҳужумлар уюштиришди. Магазинларга босқинчилик қилинди. Бунга жавобан Қозоғистон президенти 19 январга қадар мамлкатда фавқулодда вазият жорий этди ва КХШТ аъзоларидан ёрдам сўради. Қозоғистонга Россия, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари вақтинча киритилди. Уларнинг вазифаси - муҳим объектларни қўриқлаш.