Об-ҳаво сабаб бош оғриса. Метеопатия нима ва уни қандай даволаш мумкин?

Sputnik
Татьяна Пичугина. Об-ҳаво ўзгарганда кўпчилик одамлар ўзини ёмон ҳис қила бошлайди, сурункали касалликлар эса тез-тез қўзғалиши мумкин. Нега ўз-ўзидан метеоқарамлик пайдо бўлади, кимлар унга кўпроқ мойил ва қандай қилиб ёқимсиз оқибатларни олдини олиш мумкин? Батафсил материалимизда ўқинг.

Қандай қилиб организм об-ҳаводан таъсирланади?

Июль ойи сўнггида Токиода бўлиб ўтган Олимпия ва Параолимпия ўйинлари вақтида ҳаво анчайин инжиқ бўлганди. Бир иссиқ, бир кучли ёмғирлари билан совуқ, тўфон, тошқинлар бўлди. Токусима Университети тадқиқотчиларининг ёзишича, поликлиникаларда бош оғриғи, бўйин, елкалар соҳасида дискомфортдан шикоят қилиб келган одамлар сони кўпайиб кетган. Бош айланишлари, психоматик аломатлар кузатилган. Бу эса япон ёзига хос эмас эди, албатта.
“Бу метеоқарамлик, метеотаъсирчанлик дейилади. “Метеопатия” атамаси ҳам ишлатилади. Ушбу касалликни анчадан бери ўрганишади, бироқ мустақил бир касаллик сифатида қаралмайди”, дейди тиббиёт фанлари номзоди, Сеченов университети терапия кафедраси доценти Наталья Семененко.
Сўз турли аломатлар, асосан об-ҳаво ўзгариши сабаб келиб чиқадиган оғриқлар ҳақида кетмоқда. Баъзилар буни вегетатив нерв системасининг таъсири дея ҳисобласа, баъзилар организмда турли кимёвий медиаторлар, серотонин (кайфиятни белгилайди) ва мелатонин (уйқуни сифати учун масъул) каби гормонлар етишмаслигидан дея изоҳлайди.
“Афтидан икки механизм ҳам бирдек ишлайди. Организм атроф- муҳитга мослашади, вегетатив нерв системаси юрак қисқариши, нафас олиш частоталарини ўзгартиради. Бунинг учун аниқ кимёвий моддалар синтезлашади. Томирлар кенгаяда ёки аксинча, қисқаради, хусусан қон босими ҳам ўзгаради”, дея тушунтиради шифокор.

Метеоқарамлик мавжуд, бироқ...

Совет Иттифоқи даврида метеотаъсирчанлик рус олими Александр Чижевский томонидан асос солинган гелиобиология - қуёш фаоллигининг тирик организмларга таъсири ҳақидаги фан доирасида ўрганилган. Ва ҳозирда ҳам унинг издошлари бор. 2005 йилда Россия Фанлар академиясининг Пушков номидаги Ер магнитланиши ва радиотўлқинларнинг тарқалиши институтидан Мария Рагулская ушбу мавзуда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
“Улар магнит бўронлари ва бошқа метеорологик бузилишлар соғлом одамларга қандай таъсир қилишини ўрганишди ва қўзғатувчи механизмни аниқладилар. Об-ҳаво ўзгарганда - юрак уриши тезлашди, бош оғрийди, бўғимлар ҳам. Қизиғи шундаки, бунинг учун битта эмас балки бир нечта об-ҳаво омиллари керак. Инсоннинг ташқи таъсирлар умумийлигига сезгирлиги юқори, дейди Наталья Семененко.
“Шунчаки, совуқ сабабли бош ўз-ўзидан оғримайди. Юзаки томирлар, масалан, қўллар томирлари тораяди, лекин тананинг ичида ҳеч нарса бўлмайди. Ҳарорат, намлик ва атмосфера босимининг пасайиши каби бир қатор омиллар керак бўлади. Кейин тана қайта тикланади, вегетатив асаб тизими, гормонлар-медиаторлар ҳам. Натижа эса ҳар хил бўлиши мумкин: баъзи инсонларда қон босими ўзгариб туриши, томирларда қисилиш пайдо бўлади, шундан бош оғриғи келиб чиқади. Бошқаларда эса бўғимларда шишлар кузатилади, - дейди эксперт.
Дунёда кўплаб метеопатия бўйича тадқиқотлар мавжуд, улар асосан об-ҳаво ва оғриқ ўртасидаги боғлиқликни топишга қаратилган, аммо натижалар қарама-қарши.
“Масалан, америкалик олимлар тадқиқотида ревматоид оғриқлар ва ёмғирли кунларда шифокорга ташриф буюрган миллионлаб кекса одамлардан олинган натижаларни солиштириб чиқишган ва ҳеч қандай ўзаро боғлиқликни топа олишмаган. Катта эҳтимол билан, улар фақат битта омилни назарда тутган бўлиши мумкин, ахир тадқиқотга бир нечта омиллар керак. Об-ҳавонинг кескин ўзгаришидатана шунчаки мослашишга ҳаракат қилгани учун шундай реакция билан жавоб беради. Айниқса бемор бирор касаллик билан сурункали оғриган бўлса: унда тана етарли медиаторларга эга бўлмайди, автоном асаб тизими эса нотўғри ишлайди”, дейди доктор Семененко.
Эътиборсиз қолдириш мумкин бўлмаган яна бир жиҳат-ўз-ўзига сингдирмаслик. “Одамларнинг ўзлари ўзларини шунақа кайфиятга туширишади: об-ҳаво ўзгарди, демак бошим оғрийди қабилида. Бу билан курашиш қийин эмас. Бунда кўпроқ психолог ёрдами керак”, дейди шифокор.
2020 йилда Японияда об-ҳаво ва оғриқлар билан боғлиқ 16 мингдан ортиқ ҳолатлар ўрганилди. Беморларнинг ярмидан кўпи бош оғриғидан шикоят қилди, қолганлари - бўйин ва елкада, пастки орқа, бўғимлардаги оғриқлардан. Бундан ташқари, бу аломатларнинг ҳақиқий ташхис билан яхши боғлиқлиги ҳам аниқланди. Тадқиқот муаллифлари метеорологик касалликлар мавжудлигини тан олишади. Бироқ, уларнинг таъкидлашларича, сурункали касалликлари бўлган одамлар касалликларни бўрттириб юборишга мойил бўлишади, ҳаракат қилишдан қўрқишади, ўз имкониятларини кам баҳолашади ва ваҳима қилишади. Улар жисмоний ва психотерапик комплекс ёрдамга муҳтож.