ТОШКЕНТ, 9 янв —Sputnik. Кипр Университетининг Биологик фанлар факультети олимлари Кипр оролида коронавируснинг янги штаммини аниқлашди, деб хабар қилмоқда Cyprus Times.
25 нафар бемордан олинган вируснинг янги намуналарида олимлар коронавируснинг ҳам “дельта” ҳамда “омикрон” штаммлари хусусиятларини аниқлашган. Вируснинг янги варинтига кипрлик олимлар шартли равишда “дельтакрон” деб ном беришган. Бу ҳақида профессор Леонтиос Костриккис хабар қилди.
Профессор айтишига кўра, Кипр Университети олимлари аниқлаган фактлар келажакда клиник мақсадлар учун фойдаланиш мумкин.
Айни дамда Кирпда коронавирснинг янги тўлқини ҳукм сурмоқда, лекин душанба кунидан бошлаб унинг пасайиши кутилмоқда. Яқин 3 ҳафта ичида эса “омикрон” тўлқини тинчланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг “дельта” штамми 2020 йилнинг октябрь ойиди Ҳиндистонда аниқланган эди. Кейинчалик у SARS-CoV-2нинг бошқа штаммларидан кўра хавфлироқ экани аниқланди ва дунёда энг кўп тарқалган штаммга айланди.
Россия бош санитар шифокори, “Роспотребнадзор” раҳбари Анна Попова айтишига кўра, ушбу вирус ҳатто в сичқон ва каламушларга ҳам юқмоқда. Коронавируснинг бошқа турлари бундай хусусиятга эга эмас.