Туркманистон президенти “Дўзах дарвозалари”ни ўчиришни буюрди - видео

Туркманистон президенти “Дўзах дарвозалари”ни ўчириш ҳақида буйруқ берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қорақум чўлида қарийб ярим асрдан бери ёниб турган газ кратери (Қорақумнинг порлаши) “Дўзах дарвозалари”ни ўчириш йўлини топиш ҳақида ҳукуматга топшириқ берди.
Кратер 1971 йилда табиий газ излаш мақсадида бу жойда қудуқ қазилган ва кўчки оқибатида пайдо бўлди. Геологлар ўпирилган жойдан чиқаётган газни ёқишга қарор қилишди. Мутахассислар газ бир неча кунда ёниб тамом бўлади, деб ўйлашган.
Бироқ, газ бугунги кунда ҳам ёнмоқда. "Дўзах дарвозалари"нинг диаметри тахминан 60 метр, чуқурлиги тахминан 20 метр.