Тошкентда ички ишлар ходимлари “Malibu” ҳайдовчисига нисбатан ўқотар қурол қўллади

Ички ишлар ходимлари “Malibu” ҳайдовчисига нисбатан ўқотар қурол қўллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Тошкентда ички ишлар ходимлари “Malibu” ҳайдовчисига нисбатан ўқотар қурол қўллади.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, 7 январь куни, соат тахминан 15.00ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси бўйлаб 1976 йилда туғилган, кучли даражадаги маст ҳолатида бўлган, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Malibu” автотранспорти, шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қочишга уринди.
Ходимлар, ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларни олдини олиш мақсадида, белгиланган тартибда ўқотар қурол қўллади.
Натижада, автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилди. Қурол қўлланилиши натижасида ҳеч ким жароҳатланмади.
Ҳозирда Юнусобод тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.