Sputnik радиоси хабар қилишича, Гарвард олимлари аччиқ шоколад ёшликни сақлаб қолишга ёрдам беради деган хулосага келган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, шоколад барча озиқ-овқат маҳсулотлари орасида инсоннинг биологик қаришини секинлаштирадиган ягона самарали восита.
Гап шундаки, аччиқ шоколад қонни суюлтиради, томирлар тонусини кўтаради, шу билан юрак-қон-томир тизимини мустаҳкамлайди, хотирани яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Таркибида флавоноидлар туфайли-чунки ушбу модда миянинг хотира ва фикрлаш жараёни тезлиги учун жавоб берадиган қисмларини ҳимоя қилади- мия фаолияти учун анчайин фойдали.
Шунингдек, аччиқ шоколад таркибида Е, К, В витаминлари, мис ва айниқса, анемиядан азият чекаётган аёллар учун темир моддалари бор.
Шунингдек, аччиқ шоколадни мунтазам истеъмол қилиш холестерин туфайли келиб чиқадиган муаммоларни олдини олади.
Аввалроқ, қуруқ мевалар, яъни туршак, олхўри қоқи ва анжир қомат учун безарар ширинликлар эканлиги маълум қилинганди. Бироқ, ушбу маҳсулотларни организмда шакар миқдорини ошириб юборадиган хусусияти туфайли мунтазам истеъмол қилиш саломатлик учун зарарли.