Қозоғистондан 35 нафар ўзбекистонлик талаба Тошкентга олиб келинди

Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талаба Тошкентга қайтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талаба Тошкентга қайтарилди, деб хабар қилди "Дунё" АА.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар ватандошимиз Uzbekistan Airways самолёти орқали уйга қайтди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Зарурат туғилганда фуқаролар исталган вақти Ўзбекистоннинг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олмаота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.