Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар қўшинлари вазифаларни бажаришга киришди - видео

Тинчликпарвар кучлар фақат Қозоғистондаги стратегик объектларни қўриқлаш билан шуғулланади.
Sputnik
Россия ҳарбий космик кучларига қарашли самолётларда Қозоғистонга Россия, Беларус, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари бўлинмалари олиб келинди. Умуман олганда, мамлакатда уч мингга яқин кишидан иборат коалиция кучлари бўлади.
Тинчликпарвар кучлар сони оширилиши мумкин, деб қайд этилди КХШТда. Тинчликпарвар кучлар фақат Қозоғистондаги стратегик обектларни қўриқлаш билан шуғулланади, деб аниқлик киритилди.